• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 14:22

Тимур Кападзе дунёнинг энг яхши топ-10 терма жамоа мураббийлари қаторига кирди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзени 2025 йилда дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири сифатида эътироф этди.

214
0
UzNews.uz

Йил якунлари бўйича IFFHS дунёнинг энг яхши терма жамоалари мураббийлари рейтингини эълон қилди. Кучли ўнликдан 10 очко жамғарган Тимур Кападзе саккизинчи ўринни эгаллади.

Рейтинг етакчисига Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте айланди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Португалия терма жамоаси устози Роберто Мартинес ва Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони эгаллади. Топ-10 ликдан Норвегия, Англия, Франция, Марокаш ва Мексика терма жамоалари мураббийлари ҳам жой олган.

Маълумот ўрнида, Тимур Кападзенинг мураббийлик фаолияти 2018 йилда бошланган, у Ўзбекистон миллий терма жамоасини вақтинча бошқарган. Кейинчалик у Тошкентнинг "Локомотив" клуби мураббийлар штабида ишлаган, шунингдек, у ёшлар жамоасини ҳам бошқарган. 2019 йилда Кападзе терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. У 2025 йилнинг январидан ноябригача Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Айни пайтда Тимур Кападзе Наманганнинг "Навбаҳор" футбол клубини бошқармоқда.

214
0

Изоҳ