• 12 057 сўм
    -21.15
  • 14 193 сўм
    -41.81
  • 155 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 057 сўм
    -21.15
  • 14 193 сўм
    -41.81
  • 155 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:31

Пенсия жамғармаси январь ойи учун пенсия тўловлари бошланадиган санани айтди

Жамғармадан маълум қилишларича, маблағларни нақд ва нақдсиз шаклда тўлаш байрам дам олиш кунларидан кейин бошланади.

332
0
UzNews.uz

Янги йил байрами арафасида дам олиш кунлари 31 декабрдан 4 январгача бўлган даврга тўғри келиши муносабати билан пенсионерларда январь ойи пенсияларини тўлаш муддатлари бўйича саволлар туғилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, банк карталарига маблағ олувчи фуқароларга январь ойи пенсияларини тўлаш 5 январдан бошланади.

5 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси пенсия тўловларини етказиб берувчи ташкилотларга пенсияларни тўлаш учун маблағ ажратишни бошлайди.

2026 йил январь ойи учун пенсиялар фуқароларнинг банк карталарига 2026 йил 5 январда, нақд пулда пенсия олувчиларга эса 5 январдан 27 январгача "Халқ банки" кассалари, маҳалла ёки яшаш манзили бўйича етказиб бериш хизмати орқали тўлаб берилади.

Пенсия тўловлари билан боғлиқ масалалар юзага келганда фуқаролар Пенсия жамғармасининг 1271 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, пенсия тўловлари пенсионерларнинг банк карталарига ҳар ойнинг 5 санасига қадар, нақд пул шаклида пенсия олувчиларга эса тўловлар ҳар ойнинг 4 санасидан 27 санасига қадар етказиб берилади.

332
0

Изоҳ