• 12 057 сўм
    -21.15
  • 14 193 сўм
    -41.81
  • 155 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 057 сўм
    -21.15
  • 14 193 сўм
    -41.81
  • 155 сўм
    -0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 11:27

Ўзбекистонликларни Янги йилда қандай об-ҳаво кутмоқда — Ўзгидромет прогнози

Синоптиклар якунланиб бораётган йилнинг сўнгги кунлари ва 2026 йилнинг илк кунларида қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида маълумот беришди.

231
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, йилнинг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бойича беқарор об-ҳаво болиши кутилмоқда.

Бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ёмғир ёғади.

30-31 декабрь кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Бугунги кун - декабрь ойи охирги кунларининг энг илиқ куни бўлади. Кундузи ҳаво 13-18 даража илиққача исийди. Эртага 30 декабрда ҳаво ҳароратининг пасайиши бошланади, 31 декабрга келиб, ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. 1-2 январь кунлари Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

Фақат Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида 1 январь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 1 январда 3-8 даража илиқ, 2 январда 8-13 даража илиқ бўлади. 3-4 январь кунлари ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

3 январь куни, 4 январь куни кечаси ва эрталаб республика бойича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. 4 январга келиб, кундузги ҳарорат аста-секин 0-5 даража илиққача пасаяди.

Республика бойича баъзи жойларда айрим кунларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Тоғларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Тошкентда: бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 15-17 даража илиқ бўлади. 30 декабрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат кундузи 11-13 даража илиқ бўлади. 31 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. 1-2 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 1 январда 5-7 даража илиқ, 2 январда 11-13 даража илиқ бўлади. 3 январь ва 4 январга отар кечаси вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади.

Кундузги ҳарорат аста-секин 0-5 даража илиққача пасаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

231
0

Изоҳ