• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 16:47

Тошкентда $2,4 млнлик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган Telegram-bot асосчилари ушланди - видео

Гумонланувчилар гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси билан шуғулланиб, хорижий электрон ҳамёнлар орқали 100 мингга яқин транзаксияларни амалга оширган ва 2,4 миллион доллардан ортиқ маблағни олиб чиқиб кетган.

181
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи махсус Телеграм-бот аниқланди. Ушбу бот орқали гумонланувчилар крипто-активларни олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланган.

Кейинроқ пойтахтнинг Юнусобод туманида ушбу ботни бошқарган уч нафар фуқаро қўлга олинди. Улардан 4 дона мобил телефон, 3 дона ноутбук, турли банкларнинг 12 дона пластик картаси, 11 дона сим-карта ҳамда қоғозга ўралган гиёҳвандлик воситалари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, икки нафар гумонланувчининг уяли телефонлари кўздан кечирилганда, улар томонидан хорижий ва бошқа электрон криптоҳамёнлар орқали 95 мингга яқин транзаксиялар амалга оширилганлиги, криптоактивларнинг умумий айланмаси эса 2 млн 375 минг АҚШ долларига тенг эканлиги аниқланган. Яна бир гумонланувчининг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ундан 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

181
0

Изоҳ