ИИВ масъуллари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида таъкидланишича, 2025 йилда фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2024 йилга нисбатан сезиларли камайган.
Қайд этилишича, ўтган йили 60 та қотиллик жинояти қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 31 тага тушган. ЙТҲ эса 9365 тадан 8738 тага камайган.
Бироқ, номусга тегиш жинояти ўтган йилга нисбатан 359 тадан 381 тага, яъни 6 фоизга кўпайган.
Изоҳ