• 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    41.9
  • 14 213 сўм
    125.08
  • 154 сўм
    2.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:08

Самарқандда қўлбола пиротехника буюмларини тайёрлаб, сотаётган ўсмирлар қўлга олинди - видео

Ўсмирлар ҳар хил турдаги пиротехника буюмларини, жумладан, 0,5 литрли пластик идишларга солиб тайёрлашган.

253
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида пиротехника воситаларини қўлбола усулда ясаш ва сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан 2008 йилда туғилган шахс харидорга 10 дона қўлбола усулда ясалган пиротехника воситаларини 250 минг сўмга ҳамда 1 дона ярим литрли елим идишдан ясалган пиротехника воситасини 600 минг сўмга сотаётган вақтда ушланди.

Тезкор суриштирув ишлари давомида унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 22 дона елим идиш қопқоғидан ясалган ва 6 дона изолентага ўралган жами 28 дона қўлбола усулда ясалган пиротехника воситалари ҳамда 200 грамм олтингугурт воситаси ҳужжатлаштириб олинди.

Ушбу шахс билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, унинг 2009 йилда туғилган таниши қўлбола усулда пиротехника воситаларини ясаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур шахснинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганди. Кўздан кечириш жараёнида 17 дона қўлбола усулда ясалган пиротехника воситаси ҳамда келгусида ясаш учун мўлжалланган мосламалар ҳужжатлаштириб олинди.

Ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Самарқанд шаҳарида яшовчи 2009 йилда туғилган шахс 5 дона қўлбола усулда ясалган пиротехника воситасини 2 нафар танишига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳолат бўйича сўровлар олиб борилиб, бу фуқаро қўлбола усулда ясалган пиротехника воситаларини таниши билан келгусида сотиш мақсадида ясаганлиги аниқланиб, танишининг новвойхонаси кўздан кечирилганда, 31 дона қўлбола усулда ясалган пиротехника воситаси ҳамда уни ясашда фойдаланиладиган модда ва буюмлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, бошқа бир ҳолатда олинган тезкор маълумотларга асосан, 1976 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда том қисмидан портлатиш учун махсус ясалган 291 дона капсулалар, 6 дона шиша идишда кукун ва пиротехника воситаларини тайёрлаш учун ишлатиладиган моддалар қопларга солинган ҳолда сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

253
0

Изоҳ