Ҳозирги кунда 29 та бекатда инфокиосклар қўйилган бўлиб, шундан 71 та турникетда қўл орқали, кафт орқали тўлов қилишга қулайлик яратилган.
“Кейинги бешинчи йилга ўтгандан кейин бу тўлов тизимидан амалга оширувчи йўловчилар сони 3-4 фоизини, яъни бир кунда бир миллионга яқин йўловчи ташилса, шундан 3-4 фоизини қамраб олган. Тошкент метрополитени касса олдидаги навбатлар қолмади”, - дейилади хабарда.
Тошкент метрополитенининг қолган станциялари, яъни яна 21 та станцияга ҳали ўрнатилмаган бўлса, бу ўрнатилиш жараёнлари 2026 йилда режалаштирилган.
“Йўловчиларнинг талабига қараб туриб, бу қўйиб борилади. MyID PalmPay орқали тўлов тизимига ўтиш учун, албатта, сиз ID карта олган бўлишингиз керак, паспорт бўлиши керак. 16 ёшдан юқори бўлган фуқаролар учун бу амал қилади ва бунда тўлов тизимини амалга оширишда фақат бир киши учун, яъни кимнинг номига регистрация қилинган бўлса, рўйхатдан ўтилган бўлса, фақат шу одам тўлов қилиш имконияти берилади. Агар ёнингизда ҳамроҳингиз бўладиган бўлса, уларга алоҳида тўлов амалга оширилади”, - дейилади метрополитен хабарида.
Изоҳ