Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, ҳодиса 16 декабрь куни соат 01:30 ларда Марҳамат тумани “Қовунчи” МФЙ ҳудудида содир бўлган.
МФЙнинг Пастки чағир кўчасида яшовчи 26 ёшли Х.Қ. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзига нотаниш бўлган 30 ёшли С.М. ва Б.М. билан ўзаро жанжаллашган.
Жанжал оқибатида Х.Қ. ўзига тегишли Damas автомашинасида бўлган хўжалик пичоғи билан С.М.ни ўлдириш мақсадида ўнг кўкрак қисмига тан жароҳати етказиб унинг ўлимига сабабчи бўлган.
Шундан сўнг, Х.Қ. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро Б.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида хўжалик пичоғи билан қорин соҳасига икки маротаба урган вақтида фуқаролар аралашиб, ажратиб қўйиши сабабли ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноятини охирига етказа олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Қ.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25,97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг тартибида ушланди.
Изоҳ