• 11 996 сўм
    -25.47
  • 14 051 сўм
    -41.85
  • 149 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 996 сўм
    -25.47
  • 14 051 сўм
    -41.85
  • 149 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:54

Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Протокол Президентнинг Санкт-Петербургга амалий ташрифи доирасида имзоланди.

87
0
linkedin.com

Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёни доирасида икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколни имзоладилар.

Ҳужжат 21 декабрь куни Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников томонидан, Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербургга амалий ташрифи доирасида имзоланди.

«Музокаралар узоқ давом этди, бироқ мазмунли ва конструктив руҳда ўтди ҳамда бугунги ижобий натижага олиб келди.

Айрим ишлар ҳали қолган бўлса-да, ҳозир биз тўлиқ кўп томонлама музокараларни илгари суриш, зарур қонунчилик янгиланишларини якунлаш ва келаси йилда аъзо бўлиш жараёнини муваффақиятли тугатишга эътибор қаратмоқдамиз», — деди Азизбек Урунов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида фақат Тайвань билан икки томонлама музокараларни якунлаш қолмоқда.

87
0

Изоҳ