ДХХ хабарига кўра, Тошкентда яшрвчи, 1998 йилда туғилган С.Н. 2 нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Шунингдек, ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиланд давлатида бўлган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкиллаштирилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ