• 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 10:01

Тошкентда Lacetti ва Nexia-3 автомашиналари иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди: қурбон бор — видео

Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

236
0
Видеодан кадр

Бугун, Тошкент шаҳрида Nexia-3 ва Lacetti автомашиналари иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 03:45 атрофида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳайдовчи 2004 йилда туғилган Ж.Й. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб 1977 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia-3 автомашинаси йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Шунингдек Lacetti ва Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиларига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

236
0

Изоҳ