• 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:20

"Корзинка" супермаркетлар тармоғи кеча тарқалган хабар юзасидан расмий баёнот берди

Кеча 10 суткага қамалган шахс "Корзинка" тармоғи ходими эмаслигини маълум қилинди. Дўконда меҳмон бўлган эркак маст ҳолда бўлиб, "Корзинка" тармоғи ходимасига нисбатан номақбул ҳаракат қилган.

259
0

Кеча, ижтимоий тармоқларда "Корзинка" тармоғи ходими 2025 йил 14 декабрь куни нотаниш аёлга нисбатан тазйиқ ўтказгани учун ҳибсга олингани ҳақида нотўғри маълумотлар тарқалди.

Ички текширув натижаларига кўра, хабарларда тилга олинган шахс (А.И.) "Корзинка" тармоғи ходими эмаслигини маълум қилинди. У киши дўконда меҳмон бўлган. Тасдиқланган маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган пайтда у маст ҳолда бўлган. Унинг хатти-ҳаракатлари ходима М.Х.га қаратилган бўлиб, мутлақо номақбул хусусиятга эга бўлган.

Ҳодиса ҳақидаги маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан етказилган. Компания амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўтказилган текширув доирасида тўлиқ кўмак берди.

"Компания таъкидлайдики, ходимлар ёки мижозларга нисбатан ҳар қандай шаклдаги тазйиқ мутлақо қабул қилинмайди. "Корзинка" тазйиқларга қарши қатъий позицияни эгаллайди ва ўз ходимларининг иш жойида хавфсизлик, ҳурмат ва қадр-қимматини ҳимоялаш ҳуқуқини изчил равишда ҳимоя қилади.

"Корзинка" шунингдек, тазйиқларга қарши курашиш, ҳурматли муносабат маданиятини юксалтириш ҳамда компания ичида ва умуман жамиятда хавфсиз муҳитни шакллантириш йўлидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

"Корзинка" супермаркетлар тармоғи ҳар қандай шаклдаги тазйиқ, тажовуз ва шахсий чегараларни бузишни қатъиян қоралайди," - дейилади хабарда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, "Корзинка" мамлакатда биринчилар қаторида CallUmida.uz ташаббусини - тазйиқларга қарши курашиш, бу муаммо ҳақида хабардорликни ошириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий лойиҳани қўллаб-қувватлаб келмоқда.

259
0

Изоҳ