• 12 130 сўм
    32.08
  • 14 245 сўм
    50.98
  • 153 сўм
    1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 130 сўм
    32.08
  • 14 245 сўм
    50.98
  • 153 сўм
    1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:25

Тошкентга киришда автомобилларни қолдириш учун "парковка"лар ташкил этилади

Келгуси йилдан пойтахтга киришдаги постларда “парковка”лар ва аҳоли учун кемпинглар барпо этилади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилларини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

255
0
UzNews.uz

Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчирилади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк автомобили ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар, шунингдек, аҳоли учун кемпинглар барпо этилади. Бу ҳақда президент бугунги йиғилишда маълум қилди.

Асосийси, бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилларини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

Энди йирик мегаполислар каби пойтахтда ҳам транспорт тизимини ягона ёндашув асосида бошқарадиган марказ фаолияти йўлга қўйилади. Бу марказ ҳар бир кўча ва ҳар бир чорраҳада транспорт ҳамда пиёдалар оқимини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш билан шуғулланади.

Шаҳар ҳокимлигига келгуси йилда ягона бошқарув тизимига эга светофорлар билан жиҳозланган 100 та “ақлли” чорраҳа ташкил этиш, тадбиркорлар билан ҳамкорликда 30 мингта автомобиль тўхташ жойи қуриш, 300 та бекатни реконструкция қилиш, 40 километр пиёдалар йўлаклари ва 20 километр велойўлаклар барпо этиш, 100 километр йўлни таъмирлаш ҳамда Юнусобод ва Яшнобод туманларида йўл ўтказгич ва тоннеллар қуриш топширилди.

Шунингдек, келгуси йилда 200 та электробус олиб келиш вазифаси қўйилди.

255
0

Изоҳ