Ўзгидромет хабарига кўра, кеча ёғиб ўтган ёғингарчиликдан сўнг, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 0...+5 даража илиқ, жанубда +6...+9 даража илиқ атрофида бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0...-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол ғарбдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +1...+3 даража илиқ бўлади. Шанба куни асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Якшанба куни кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...+3 даража илиқ атрофида бўлади.
Изоҳ