• 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 022 сўм
    -38.17
  • 14 093 сўм
    -36.31
  • 150 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:17

Porsche Ўзбекистонда йўлларни инновацион ёритиш лойиҳасини амалга оширмоқда

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ва халқаро компания йўл чизиқларини ёритишнинг инновацион технологиясидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш лойиҳасини амалга оширмоқда.

219
0

Porsche халқаро бренди Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан ҳамкорликда йўлларни инновацион ёритиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда шаҳарлар ўртасидаги қатновлар кўпинча йўлларнинг мураккаб қисмларидан ўтади, уларнинг аксарияти етарлича ёритилмаган бўлади. Кечаси бундай трассалар хавфли зоналарга айланади, уларда ҳар йили минглаб ЙТҲлар қайд этилади.

Лойиҳа концепцияси Локалс агентлиги жамоаси томонидан ишлаб чиқилган. Агентлик концепциясига кўра, айни пайтда ёритилмаётган Нурафшон шаҳридаги ўта хавфли йўл чизиғига фотолюминессент бўёқ суртилган.

"Мамлакат йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва йўлларда хавфсизлик даражасини оширишга қаратилган ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Бизнес ва давлат ҳамкорлиги сифатли ва барқарор лойиҳаларни яратишига ишонамиз," - деди ИИББ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Азиз Садиров.

Фотолюминессент чизиқлар кундузги ёруғлик ва фаралар ёруғлигини тўплайди, кейин эса куннинг қоронғу қисмида барқарор ёруғликни таъминлайди ва йўл чизиқларининг кўринишини электр энергиясисиз оширади.

Тажриба лойиҳасининг дастлабки ҳафталари натижаларига кўра, мутахассислар ёруғлик етишмаслиги ва ноқулай об-ҳаво шароитида чизиқларнинг ўқилиши яхшиланганини таъкидладилар, бу эса технологиянинг йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш имкониятларини тасдиқлайди.

Ушбу лойиҳа инновацион технологияларни жорий этиш йўл ҳаракати хавфсизлиги даражасини сезиларли даражада оширишга қодирлигини намойиш этишга қаратилган. Унинг вазифаси давлат тузилмалари ва бизнеснинг эътиборини йўлларнинг етарли даражада ёритилмаганлиги муаммосига қаратиш ва аварияларни камайтириши мумкин бўлган амалий ечимни кўрсатишдан иборат.

Porsche Ўзбекистондаги пилот участкалар географиясини кенгайтириш орқали ушбу ташаббусни изчил ривожлантиришни режалаштирмоқда.

219
0

Изоҳ