• 12 098 сўм
    50.48
  • 14 195 сўм
    95.37
  • 152 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 098 сўм
    50.48
  • 14 195 сўм
    95.37
  • 152 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 16:54

Тошкент вилоятида ИИО ЖҚБ тезкор ходими автомашинасида уриб юборган 43 ёшли пиёда вафот этди

Гумонланувчи қўлга олинган. Жабрланувчининг мурдасини топишга қаратилган тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

288
0

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Бекобод тумани "Қорақуйли" МФЙ ҳудудидан ўтган "Қорасув-Бўка-Бекобод" автомобиль йўлининг 64-км.да оқ рангли Nexia-3 автомашинасини бошқариб борган ИИО жиноят қидируви бўлими тезкор ходими пиёдани уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов бу ҳақда маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу автоҳалокат оқибатида пиёда 43 ёшли эркак Б.У. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 12 декабрь куни Бекобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи шахсга "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, марҳум Б.У.нинг мурдасини топишга қаратилган тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

288
0

Изоҳ