Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан мактаб негизида таълим сифатини ошириш бўйича "Тошкент тажрибаси" лойиҳаси бошланган. Бу ҳақда президент келаси йил пойтахтдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Лойиҳа доирасида 7-11-синф ўқувчиларидан 1 минг 500 нафари танлаб олиниб, IT, тиббиёт, бизнес ва муҳандислик каби йўналишларда ўқитилади.
Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасига қараб, ўқитувчиларга 20 млн сўмгача ойлик маош тўланади.
Давлат раҳбари бу тажрибани кенгайтириб, келгуси йилда 24 тага, 2027 йилда 33 тага етказиш вазифасини қўйган эди.
Изоҳ