• 12 098 сўм
    50.48
  • 14 195 сўм
    95.37
  • 152 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 098 сўм
    50.48
  • 14 195 сўм
    95.37
  • 152 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 11:31

Жидда - Тошкент рейси фавқулодда тиббий вазият туфайли Баҳрайнда мажбурий қўнишни амалга оширди

Парвоз вақтида авиарейс йўловчиларидан бирининг юраги тўхтаб қолган.

218
0
Air Samarkand

Air Samarkand авиакомпаниясининг 9S-3306 Жидда - Тошкент рейси бортдаги фавқулодда тиббий вазият туфайли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

Парвоз вақтида кекса йўловчининг юраги тўхтаб қолган.

Air Samarkand экипажи — ҳаво кемаси командири Дегтев Роман Олегович ва иккинчи учувчи Смирнов Егор Денисович — тезкор қарор қабул қилиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг яқин аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолётга шифокорлар бригадаси чақирилди.

Борткузатувчилар экипажи бригадир Светлана Болконская раҳбарлигида қўнишгача йўловчига имкон қадар барча ёрдамни кўрсатди. Шундан сўнг ерда маҳаллий шифокорлар реанимацион тадбирларни ўтказишди. Йўловчининг аҳволини барқарорлаштиришга эришилди, шундан кейин тиббиёт ходимлари уни даволаниш учун маҳаллий клиникага олиб кетишди.

Ёнилғи қуйилгандан сўнг, рейс тахминан икки соат кечикиш билан Тошкентга парвозни давом эттирди ва маҳаллий вақт билан соат 09:49 да пойтахтга хавфсиз қўнди.

218
0

Изоҳ