Одинцово шаҳар округи Горки-2 посёлкасидаги ўқувчилардан бири пичоқ билан ҳужум 3 нафар ўқувчини пичоқлади, дея хабар бермоқда "Известия" нашри. Ҳужум вақтида умумий ўрта таълим мактабида металл изловчилар бўлмагани маълум қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс тўлиқ кийим-кечакда таълим муассасасига киритилганидан ташқари, у пичоқ ва қўлбола портловчи қурилмани мактаб ҳудудига бемалол олиб киришга муваффақ бўлган.
Ёнида ҳеч қандай ҳимоя воситаси бўлмаган мактаб қўриқчиси ҳам содир бўлаётган воқеаларнинг олдини ололмаган.
Мактабда мактаб ўқувчисининг пичоқ билан ҳужуми бугун, 16 декабрь куни содир бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум чоғида бир ўқувчи ҳалок бўлган. Кейинроқ ҳужум қилган шахс қўлга олингани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши ҳам қўзғатилган.
Изоҳ