ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими ноқонуний тарзда фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, ушбу тезкор вакил хизмат мавқеидан фойдаланиб, Термиз туманида яшовчи фуқаронинг 20 минг АҚШ долларини декларация ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, танишлари ёрдамида “Сариосиё” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига ўтказиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ