• 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 10:32

Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 2 минг киши порахўрлик учун судланган

Пора бериш ва олишда айбланган 700 дан ортиқ киши озодликдан маҳрум этилди.

231
0
Видеодан кадр

Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилнинг 11 ойида коррупцияга оид жиноятлар учун 2 мингга яқин шахс судланган.

Хусусан, 184 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан судланган. Уларнинг 114 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 70 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм қилиш) тайинланди.

Ўтган йили ушбу модда бўйича 196 киши судланган. Уларнинг 135 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 61 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

ЖКнинг 211-моддаси (пора бериш) бўйича йил бошидан буён 1801 киши жавобгарликка тортилди. Улардан 465 нафари озодликдан маҳрум этилган, 1 336 нафарига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

2024 йилда ушбу модда бўйича 1991 кишига нисбатан иш қўзғатилган. Шундан 651 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 1 340 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

231
0

Изоҳ