Бугун, 5 декабрь куни соат 09:00 ҳолатига Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосини автоматик кузатиш станциялари маълумотларига кўра:
• РМ 10 нинг майда дисперс заррачалари миқдори 88,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу РЕМ (300 мкг/м3) дан ошмади;
• PM2,5 майда дисперс заррачаларининг миқдори 64 мкг/м3 ни ташкил этди, бу РЕМдан 1,07 баравар (60 мкг/м3) ошди.
Қайд этилишича, ҳароратнинг ўзгариши ҳам кўрсаткичларнинг ошишига ёрдам берган.
"Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бунда атмосферадаги майда дисперс заррачалар чўкади ва уларнинг кўрсаткичлари ошади," - дея тушунтирди Ўзгидромет.
Изоҳ