• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 10:00

InfinBANK энг яхши рақамли мижоз тажрибаси учун иккита мукофотга сазовор бўлди

InfinBANK Ўзбекистондаги мобиль банк иловалари орасида мижозлар тажрибасини ўрганадиган мустақил тадқиқот — CX Banking Index да иккита нуфузли мукофот билан тақдирланди.

332
0

InfinBANK мукофотлари:

• «P2P ўтказмалар» номинациясида кумуш — фойдаланувчилар ўртасидаги пул ўтказмаларининг қулайлиги, тезлиги ва ишончлилиги, шаффоф комиссиялар, карталарни танлашнинг соддалиги ва P2P функциясининг барқарор ишлаши бўйича.

• «First Impression» номинациясида бронза — мобиль иловадан илк фойдаланиш жараёнида рўйхатдан ўтиш, авторизация, карталарни қўшиш ва дастлабки босқичларда қулайлик, шаффофлик ва шинамлик бўйича.

Бу мукофотлар InfinBANK мобиль иловаси тушунарли ва қулайликни таъминлашини, шунингдек, ишончли ва қулай P2P ўтказмаларни таъминлашини тасдиқлайди. Бу эса банк мижозлар тажрибасини ривожлантиришга сармоя киритишда давом этаётганини ҳамда рақамли хизматларни имкон қадар қулай, тезкор ва хавфсиз қилиш учун барча чораларни кўраётганини англатади.

CX Banking Index — бу кенг қамровли таққослама тадқиқот бўлиб, унда Customer Experience Laboratory мутахассислари мобил банк иловаларида ҳақиқий мижоз сценарийларини қайта яратадилар — рўйхатдан ўтишдан тортиб, ўтказмалар, тўловлар ва карталарни бошқаришгача. Ҳар бир илова ягона iCX шкаласи бўйича баҳоланади, унда асосий драйверлар ва тўсиқлар аниқланади: соддалик, шаффофлик ва ўзига мослаштириш.

Тадқиқотнинг мақсади — банкларга рақамли мижоз тажрибаси сифатининг мустақил баҳосини тақдим этиш, энг яхши амалиётларни ажратиб кўрсатиш ва хизмат сифати ўсишини рағбатлантириш. Бу эса мижозлар содиқлигини оширади ва рақамлаштиришни тезлаштиради.

Банк ҳақида

InfinBANK Ўзбекистон банк секторининг етакчи вакилларидан бири бўлиб, рақамли хизматларни фаол ривожлантиради ва мижозларга маблағларини бошқариш учун замонавий ва қулай воситалар тақдим этишга интилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

332
0

Изоҳ