Ўзгидромет хабарига кўра, 1-3 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 3 декабрга келиб кундузи ҳаво 12-13 даража илиққача исийди.
4-5 декабрь кунлари республика ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудлардан ташқари, республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 6-11 даража илиққача пасаяди.
1-5 декабрда ҳарорат кечалари 3 даража совуқдан 2 даража илиққача атрофида бўлади.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкентда 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 декабрда вақти-вақти билан жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади.
Ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 1-3 декабрда 13-15 даража илиққача кўтарилади, 4-5 декабрда 8-11 даража бўлади.
Изоҳ