Бразилиядаги Жуан-Песоа шаҳридаги ҳайвонот боғида 19 ёшли йигит шер ётган вольерига кириб, ҳалок бўлди.
Йигит 6 метрлик девордан ошиб, дарахт орқали вольерга тушган, шу пайт вольерда ётган шер унга ҳужум қилган. Олинган жароҳатлар оқибатида йигит ҳалок бўлган.
Йигитнинг онасининг сўзларига кўра, йигитнинг аввалдан шерни қўлга ўргатишга қизиқиши бўлган. У аввал ҳам рухсатсиз ҳайвонот боғига киришга ҳаракат қилган ва ҳатто Африкага бориб, шерларни қўлга ўргатиш касби эгаси бўлишни орзу қилган. Бир вақтлар у самолётнинг шасси бўлимга яширинган ҳолда қитъага қочишга ҳаракат қилган.
Маълумотларга кўра, унинг психик касалликка эга бўлиши мумкин. Ҳодиса содир бўлгач, ҳайвонот боғи вақтинча ёпилган ва ҳозирда текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ