• 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 102 сўм
    -33.37
  • 13 990 сўм
    -77.41
  • 153 сўм
    -0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 5 декабр 2025

Гулистондаги ошхонада содир бўлган портлаш бўйича уч нафар мансабдор шахс қўлга олинди

Жиноят иши ЖКнинг учта моддаси билан қўзғатилган. Тергов гуруҳига Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов бошчилик қилмоқда.

9425
0
Иллюстрация

Аввалроқ, 2 декабрь куни соат тахминан 10:50 ларда "Bek Family Cafe" МЧЖга қарашли умумий овқатланиш корхонаси ошхонасида портлаш содир бўлгани, оқибатда 29 киши жабрлангани, 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Тергов маълумотларига кўра, углеводород гази ва ҳаво аралашмасининг алангаланиши натижасида пахта ҳосил бўлган, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда уланган 50 литрли суюлтирилган пропан баллонидан газ сизиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:

• 192-11-модда 1-қисми (нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш);

• 257-модда 2-қисми "а, б" бандлари (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса);

259-модда 2-қисми "а, б" бандлари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса).

"Bek Family Cafe" МЧЖнинг уч нафар мансабдор шахси процессуал тартибда ушланган.

Айни пайтда Ички ишлар вазирининг ўринбосари - ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов бошчилигида тегишли идоралар мутахассисларидан иборат тергов гуруҳи зарур тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

9425
0

Изоҳ