• 11 912 сўм
    31.45
  • 13 873 сўм
    78.21
  • 153 сўм
    0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 912 сўм
    31.45
  • 13 873 сўм
    78.21
  • 153 сўм
    0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 16:23

Наманганда 1 кгдан ортиқ қуйма олтинни Қирғизистондан олиб ўтган тоға ва жиян ушланди

Тадбир давомида жиян олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

104
0
ДХХ

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Наманган вилояти Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, қўшни Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга ҳилоф равишда олиб ўтилган кўп миқдордаги қимматбаҳо метал савдосига чек қўйилди.

Ҳусусан, Косонсой туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро тоғаси 1988 йилда туғилган шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига тахминий суммаси 1,1 млрд. сўм бўлган умумий оғирлиги 1 кг 168 гр миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб киргани ҳақида тезкор маълумот олинди.

Ҳамкорликдаги тадбир давомида у олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Натижада, ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми "а", "б" бандлари ва 223-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

104
0

Изоҳ