• 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 106 сўм
    -24.45
  • 14 233 сўм
    -12.97
  • 153 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 декабр 11:45

Йил бошидан бери Тошкентда 20 мингга яқин йўловчи автобусдан пул тўламасдан фойдаланган

Транспорт назорати инспекцияси ходимлари ҳар куни жамоат транспортида ҳақ тўламаган фуқароларга нисбатан 400 гача маъмурий баённомалар тузишмоқда.

124
0
UzNews.uz

Тошкентда жамоат транспортида ҳақ тўлаш бўйича назорат кучайтирилди. Сабаби – жорий йилнинг биринчи 11 ойида 19 500 дан ортиқ ҳақ тўланмаган ҳолатлар аниқланди

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, ушбу кўрсаткичлар тизимли назоратни кучайтириш ва йўловчилар ўртасида интизомни ошириш заруратини кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Рейдлар Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан ўтказилмоқда.

Ушбу ташкилотларнинг ходимлари ҳақ тўламай йўлга чиққан йўловчиларга нисбатан 144-моддаси 5-қисми бўйича маъмурий баённомалар тузишмоқда. Ҳар куни инспекторлар ўртача 400 дан ортиқ баённома тузишади. Жарима миқдори 41 200 сўмни ташкил этади.

124
0

Изоҳ