• 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 10:41

Самарқандда 3 нафар фуқаро ярим кило олтинни 700 млн сўмдан кўпроққа ноқонуний сотмоқчи бўлди

Ўта йирик миқдордаги қимматликларни ноқонуний сотиш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди.

107
0
ДХХ

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи 3 нафар фуқаро харидорга умумий оғирлиги 475 грамм бўлган 2 дона олтин қуймаларини 737 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида ушланган.

Улар аванс сифатида 500 млн сўмни олаётган вақтда ушланган. Маълум бўлишича, уларнинг икки нафари муқаддам судланган бўлиб, бир нафари ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамоқда.

Қимматбаҳо металлар асиллик даражасини назорат қилиш давлат инспекциясининг хулосасига кўра, ушбу 994 пробали олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 472 граммни, умумий қиймати эса 740,4 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

107
0

Изоҳ