• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:23

Ўзбекистонда автомобиллар босиб ўтган масофаси ўзгаришини яширганлик учун жарималар жорий этилиши мумкин

Автомобилда босиб ўтилган йўлни ўзгартириш ёки одометрни алмаштириш тўғрисида харидорларни хабардор қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда.

238
0
Иллюстрация

Ўзбекистонда автомобилни сотишдан олдин босиб ўтган масофасини ўзгартириш фактини яширганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Тегишли лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Одометр - бу транспорт воситасининг босиб ўтган йўлини кўрсатадиган асбоб. Унинг ишлаш принципи ғилдиракларнинг ҳаракат вақтида бажарадиган айланишларини ҳисоблашга асосланган.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда фойдаланилган транспорт воситаларини қиммат нархларда сотиш мақсадида одометр кўрсаткичларини сохталаштириш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан инсофсиз фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатга кўра, МжТКни 121-1-модда (транспорт воситасининг одометр кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ёки одометрни алмаштириш тўғрисида хабардор қилмаслик) билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Масалан, транспорт воситаси сотилгунга қадар харидорни транспорт воситасининг босиб ўтган йўлини қайд этувчи одометр қурилмасининг кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр қурилмасининг ўзи алмаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилмаслик БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4,12 млн сўмдан 6,18 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лойиҳа муҳокамаси 20 ноябрга қадар давом этади.

238
0

Изоҳ