• 12 060 сўм
    37.35
  • 13 916 сўм
    73.16
  • 149 сўм
    0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 060 сўм
    37.35
  • 13 916 сўм
    73.16
  • 149 сўм
    0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 10:37

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

502
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудида аста-секин ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Ҳарорат 10-11 ноябрь куни кечаси ва эрталаб 0...+3 даража илиқ, кундузи +13...+16 даража илиқ бўлади.

Ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати кечги ва тонгги вақтларда +4...+7 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи эса +17...+20 даражагача илиқ бўлади. 

Республика ҳудудининг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туради. Фақат 10-11 ноябрь куни Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) ёғиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10-11 ноябрь куни кечаси +2...+4 даража илиқ, кундузи +13...+16 даража илиқ, 12-14 ноябрда кечаси +4...+7 даража илиқ, кундузи +17...+20 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/c тезликда эсади.

502
0

Изоҳ