Туркия Бош прокуратураси Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
"37 нафар гумонланувчи, жумладан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга нисбатан геноцид ва инсониятга қарши жиноятларни содир этишда айбланиб, ҳибсга олиш учун ордер берилди," - дейилади хабарда.
Прокуратура худди шундай айбловларни Исроил мудофаа вазири Исраэл Кацга ҳам қўйган. Айбланувчилар, шунингдек, Ғазо секторидаги оммавий бомбардимонлар ва гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилишда айбланмоқда.
Изоҳ