• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 ноябр 2025

Андижонда судья фирибгарлик қилгани учун 10,5 йилга қамалди

Андижонда шаҳар суди судьяси фирибгарликда айбланиб, ҳукм қилинди.

410
0
UzNew.uz

Жорий йилнинг май ойида Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э. 30 минг доллар пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.

Олий суд хабарига кўра, 51 ёшли фуқаро Ю.Э. жиноий жавобгарликка тортилган.

Ю.Э. Жиноят кодексининг 168-моддасининг 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 211-моддасининг 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

410
0

Изоҳ