• 11 971 сўм
    20.04
  • 13 748 сўм
    3.89
  • 148 сўм
    -0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 971 сўм
    20.04
  • 13 748 сўм
    3.89
  • 148 сўм
    -0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:33

Тошкентда Telegram'да катталар учун мўлжалланган канал юритган қиз судланди

Бухоролик қиз Telegram'да маълум бир тўлов эвазига 18+ видеоларни томоша қилиш мумкин бўлган гуруҳ очган.

222
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган 26 ёшли қизга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд қарорига таяниб.

Иш ҳужжатларига кўра, қиз Тошкентда риэлтор бўлиб ишлаган, бироқ даромади пастлиги сабабли фаолият турини ўзгартиришга қарор қилган ва Telegram'да катталар учун пуллик контент билан гуруҳ ташкил қилган.

Судда қиз мессенжерда порнографик гуруҳларга дуч келганини тан олди ва Vip Group номли ўзининг ёпиқ гуруҳини яратишга қарор қилди. Гуруҳда у ўзи иштирокидаги порнографик видеоларни жойлаштирган ва бошқа чатларда эълонлар жойлаштириб, хоҳловчиларга маълум бир тўлов эвазига унинг гуруҳига қўшилишни ва "катталар учун видео"ни чекловларсиз томоша қилишни таклиф қилган.

Эксперт комиссияси хулосасига кўра, унинг гуруҳидаги барча видеоматериаллар ҳақиқатан ҳам порнографик маҳсулотлар тоифасига кирган.

Қизнинг ҳаракатлари МЖтКнинг 189-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан квалификация қилинган.

Суд қизни айбдор деб топиб, унга БҲМнинг 100 баравари - 41,2 млн сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. Бундан ташқари, унинг видео суратга олиш ва тарқатиш учун ишлатилган Redmi Go мобил телефони мусодара қилиниб, йўқ қилинади.

222
0

Изоҳ