Андижон вилояти ҳокими Шухрат Абдурахмонов 5 ноябрь куни 2025–2026 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.
Ҳужжатда коммунал хизматлар ва маҳаллий ҳокимликларга кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий муассасаларни иссиқлик билан таъминлаш, зарур синовларни ўтказиш ва иситиш тизимини 1 ноябрдан ишга тушириш вазифаси юклатилган. Қизиғи ҳужжатнинг ўзи 5 ноябрь куни имзоланган.
Ҳужжатда барча идора ва ташкилотларнинг мажбуриятлари белгиланган:
Қурилиш ва коммунал хўжалик тузилмалари, шунингдек «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ иссиқлик манбаларининг ҳолатини текшириб, иссиқлик тармоқларидаги айланишни таъминлаши лозим;
Ижтимоий объектлар раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимиятлар аҳолининг қарздорлигини назорат қилиш ҳамда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Газ, электр ва сув таъминоти ташкилотлари ресурсларни узлуксиз етказиб бериш бўйича тегишли режалар ишлаб чиқиши керак.
Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарига юклатилган.
Изоҳ