Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг очиқ суд мажлисида 31 ёшли эркак оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар тадбирларни ўтказиш тартибига доир талабларига риоя этмагани учун жазоланди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Қашқадарё вилояти суди Матбуот хизмати хабар қилди.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, 13 октябрь куни 1994 йилда туғилган, Чироқчи туманининг “Буронжуз” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони С.Қ. ўз хонадонида тўй маросими ўтказган. У қариндошлар ва қўшнилар иштирокида ўтган тўйга кўпчилик келгани учун амалдаги талаблардан ортиқ даражада, яъни 14 та катта қозонда овқат тайёрлатган.
У судда ҳозирги кунда у қилган ишидан пушаймон бўлиб, айбига иқрорлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўраган.
Суд қарорига кўра, С.Қ.га МЖтКнинг 192-1 моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 4 млн 120 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
    
    
    
    
    
Изоҳ