Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, Ўзбекистон туманининг Нурсуҳ маҳалласида яшовчи 34 ёшли А.Х. 3 ноябрь куни 27 ёшли турмуш ўртоғи С.С. билан алимент тўлови борасида жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида эркак ошхона пичоғи билан хотини ҳамда 2023 йилда туғилган қизи М.М.га жароҳат етказган.
Аёл ва қизи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб борилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган. А.Х. эса воқеа жойидан қочиб, яширинган. Аммо кейинроқ, у қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ