• 12 005 сўм
    -20.13
  • 13 898 сўм
    -71.41
  • 149 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 005 сўм
    -20.13
  • 13 898 сўм
    -71.41
  • 149 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 09:00

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қатарга боради.

Ташриф доирасида Ўзбекистон президентининг Ижтимоий ривожланиш бўйича Иккинчи Жаҳон саммитидаги иштироки ҳам бор.

759
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3-4 ноябрь кунлари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Тадбир давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги мавжуд тафовутларни бартараф этиш, Ижтимоий ривожланиш тўғрисидаги Копенгаген декларациясининг мақсад ва тамойилларига содиқлик, шунингдек, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий стратегияларни такомиллаштириш ва жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолатлилиги ва инклюзивлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ижтимоий ривожланиш бўйича Жаҳон саммити давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, БМТ тизимидаги тузилмалар, фуқаролик жамияти институтлари, экспертлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги конструктив мулоқот учун муҳим платформа бўлишга қаратилган.

Форумнинг асосий мақсади қашшоқликка барҳам бериш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, тўлиқ ва самарали бандликка кўмаклашиш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда замонавий таҳдидлар ва ўзаро боғлиқлик шароитида ижтимоий интеграцияни кенгайтиришдан иборат.

Саммит якунида барқарор ва инклюзив ижтимоий тараққиёт мақсадларини амалга ошириш борасида халқаро шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро келишилган ёндашувларни ривожлантиришга қаратилган Доҳа декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

759
0

Изоҳ