• 12 005 сўм
    -20.13
  • 13 898 сўм
    -71.41
  • 149 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 005 сўм
    -20.13
  • 13 898 сўм
    -71.41
  • 149 сўм
    -0.8
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 09:24

Афғонистондаги зилзила оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди — Reuters

Бахтсиз ҳодисада қурбонлар ва яраланганлар бор. Тарихий ёдгорликларга жиддий зарар етган.

767
0
Ижтимоий тармоқ

Душанба куни эрталаб Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳри яқинида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 150 га яқин киши жароҳатланди, дея хабар беради Reuters агентлигига вилоят расмийларига таяниб.

АҚШ Геология хизмати зилзила тахминан 523 минг аҳоли истиқомат қиладиган Мозори Шариф яқинида 28 км (17,4 миля) чуқурликда бўлганини маълум қилди.

“Бугун эрталаб жами 150 киши жароҳатланган ва етти нафар шаҳид бўлган ва улар соғлиқни сақлаш марказларига этказилган”, -деган Саманган соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Самим Жоянда.

Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар душанба куни эрталаб тўпланган шифохона ҳисоботларига асосланади.

Зилзила Мозори Шариф муқаддас зиёратгоҳининг бир қисмини вайрон қилган.

Мамлакатнинг табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги қурбонлар ва вайроналар ҳақидаги ҳисоботлар кейинроқ эълон қилинишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Унинг кучи 3 баллгача сезилди

767
0

Изоҳ