Бугун, 31 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Финляндия президенти Александр Стуббни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари ва фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага кўтарилишга таклиф этди.
Ўзбекистон ва Финляндия давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини таништирдилар.
Тантанали маросим ва биргаликда суратга тушиш маросими якунлангач, делегациялар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ