• 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 11:12

ДХХ 30 млрд сўмлик қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарувчи яширин цех фаолиятига чек қўйди - видео

Корхона номи машҳур брендларга ўхшаш қалбаки дори-дармонлар ишлаб чиқарган. Препаратлар Тошкент, Фарғона водийси ва бошқа ҳудудларда сотилган.

1010
0
Видеодан кадр

Наманганда Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган махсус операция ўтказилди.

Тадбирлар давомида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖнинг цехи кўздан кечирилди. Корхона белгиланган меъёр ва қоидаларга зид равишда дори воситаларини ноқонуний равишда ишлаб чиқарган.

Текширув натижасида умумий қиймати 1,2 млрд сўмдан ортиқ бўлган 9 турдаги 138 031 дона қадоқдаги дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар, 1,8 млрд сўмлик прекурсорлар, 3,4 млрд сўмлик флакон, қопқоқ, қути ва этикеткалар, 18 млрд сўмлик 14 турдаги ишлаб чиқариш ускуналари, 5,6 млрд сўмлик 23 дона турли ҳажмдаги махсус идишлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Олиб қўйилган нарсаларнинг умумий қиймати тахминан 30 миллиард сўмни ташкил этди.

Маълум қилинишича, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун сертификатга эга бўлган. Бироқ, санитария меъёрлари ва қонунчилигини бузган ҳолда, яроқсиз шароитларда ўзгартирилган номлар остида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарилган. Шундай қилиб, препаратлар "Пиковит" ўрнига "Пивовит," "Канефрон" ўрнига "Канасерон," "Эспумизан" ўрнига "Эспуметик" ва "Нистатин" ўрнига "Неститам" номлари билан ишлаб чиқарилган.

Идора маълумотларига кўра, қўлбола усулда тайёрланган препаратлар Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига тарқатилган. Ҳозирда олиб қўйилган дори воситаларининг экспертизаси тайинланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1010
0

Изоҳ