• 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:07

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов вафот этди

Таниқли театр, кино ва дубляж актёри Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

166
0
t.me/milliyteatr

Таниқли санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, театр, кино ва дубляж актёри Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди, деб хабар берди Миллий академик драма театри.

Ёқуб Аҳмедов 1959 йилда А.Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтини (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) тамомлаган. 1958 йилдан Тошкентдаги Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида рол ижро этишни бошлаган. 20 йилдан ортиқ Ўзбек Миллий академик драма театри директори бўлиб ишлаган.

У "Ўтган кунлар," "Али Бобо ва қирқ қароқчининг саргузаштлари," "Узоқ ва яқин йиллар," "Уч қирол жанги" ва бошқа фильмларда роль ўйнаган. 400 дан ортиқ фильмларни ўзбек тилига дубляж қилишда иштирок этган.

Ёқуб Аҳмедов 1997 йилда "Дўстлик" ордени, 2005 йилда "Меҳнат жасорати" медали, 2018 йилда "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган.

166
0

Изоҳ