• 12 004 сўм
    -48.99
  • 13 994 сўм
    -33
  • 150 сўм
    -2.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 004 сўм
    -48.99
  • 13 994 сўм
    -33
  • 150 сўм
    -2.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 15:39

Туркияда ўзбекистонлик эркак турмуш ўртоғини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жиноят содир этгач, эркак марҳуманинг сумкасини ўғирлаб, қочишга уринган, бироқ полиция томонидан қўлга олинган.

532
0

Туркияда 47 ёшли ўзбекистонлик Р.А. ўз турмуш ўртоғи, Ўзбекистон фуқароси, 47 ёшли В.У.ни ўлдиришда айбланиб, суд қилинди, деб ёзади маҳаллий ОАВ.

Иш ҳужжатларига кўра, воқеа жорий йилнинг 18 апрель куни соат 09:30 атрофида Пендик тумани "Қайнаржа" маҳалласида содир бўлган. Улар ўртасида жанжал келиб чиққан, ўшанда эркак аёлни куч билан ертўлага олиб кирмоқчи бўлган.

Қўшниларнинг бақир-чақирларига қарамай, у аёлга бир неча марта пичоқ уриб, сумкасини ўғирлаб, қочиб кетган. Воқеадан кўп ўтмай, у полиция томонидан қўлга олинган.

Судда эркак ўз айбини тан олди. Шунингдек, у Ўзбекистонда ўзи қарамоғида бўлган 80 ёшли онаси борлиги сабабли жазони енгиллаштиришни сўради.

Суд ўзбекистонликни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сумкани ўғирлаш ҳаракатлари ўғирлик сифатида баҳоланиб, қўшимча 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

532
0

Изоҳ