Бугун, 29 октябрь куни Андижондаги "Бобур" аренада Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Камолиддин Тожиев бошчилигидаги Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Александр Ҳомяков қўл остидаги Бухоронинг "Бухоро" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув соат 18:30 да бошланади.
Учрашув бош ҳаками Наим Қосимов, унга қанотларда Зуфар Элибоев ва Фарҳод Усмонов ёрдам беради. Захира ҳаками Тимур Тўхтасинов, ҳакам Бахтиёр Намозов, VAR тизимида Аскер Нажафалиев ишлайди, унга Анвар Маражабов ёрдам беради. Учрашув комиссари Жалолхон Иноғомхўжаев.
Изоҳ