Сербиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Момчило Бабич Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов хабар берди.
Вазир Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Сербия сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлигини билдирди.
"Элчи жанобларига мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз," - дейилади хабарда.
Изоҳ