• 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:16

Кўп дарс қолдирадиган 10-синф ўқувчиси "тунги капалаклар" орасидан топилди

У "Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази"га жойлаштирилди.

385
0

Андижонда 10-синфда ўқийдиган "тунги капалак" қиз ушлангани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардаги қизлардан 1 нафари Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси 2008 йилда таваллуд топган Х.Т. эканлиги аниқланди.

Тарқалган суратлар 2024 йилнинг ёз ойида олинган ва мактаб томонидан ўқувчи-қиз дарс машғулотларида мунтазам қатнашмаганлиги сабабли 10-синфда қолдирилган. Жорий ўқув йилида ҳам у мунтазам дарс машғулотларини қолдириб келаётганлиги айтилди.

Х.Т.нинг хулқи ва хатти-ҳаракатлари юзасидан бир неча бор профилактик суҳбатлар олиб борилган. Ҳозирда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш ташкил этилиб, Х.Т. "Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази"га жойлаштирилди.

385
0

Изоҳ