• 12 461 сўм
    -21.68
  • 14 545 сўм
    4.66
  • 155 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 461 сўм
    -21.68
  • 14 545 сўм
    4.66
  • 155 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:47

Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди

У 60 минг АҚШ доллари пора олишда айбланмоқда. У ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

87
0
Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳар ҳокими ва пойабзал ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари ўзаро тил бириктириб, қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган маънан эскирган турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилишади. 

Ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб МЧЖ раҳбари ушбу сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, шаҳар ҳокими ўзининг яна бир ишончли одами бўлган – ҳокимликнинг девонхона мудири орқали МЧЖ раҳбаридан 60 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда Наманган шаҳар ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан унга ва девонхона мудирига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди билан, МЧЖ раҳбарига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳар ҳокимига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Таъкидлаш лозимки, тергов доирасида ҳокимнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларига нисбатан ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

87
0

Изоҳ