Кеча, 26 октябрь куни Туркия Суперлигаси 10-тур доирасида "Антальяспор" ва "Истанбул Башакшехир" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида ҳаракат қилган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов рақиблар дарвозасига 2 та тўп киритиб дубль қайд этди. Ушбу учрашувда Шомуродов жамоаси меҳмонда рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Элдор Шомуродов "Антальяспор"га қарши ўйинда киритган 2 та голидан кейин тўпурарлар пойгасида аргентиналик ҳужумчи Мауро Иакрдини ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Туркия чемпионатида Шомуродов 10 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди.
Айни дамда тўпурарлар пойгасида "Трабзонспор" клуби футболчиси Онуачу карвонбошилик қилмоқда, ундан кейин Элдор Шомуродов ва Мауро Икарди бормоқда. Икарди ва Шомуродовнинг ҳисобида 6 тадан гол мавжуд.
Изоҳ