• 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:15

Кейинги йилдан автомактабларда ўқиш мажбурий бўлмайди

Февраль ойидан бошлаб А ва B тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган фуқаролар автомактабларга мажбурий бормасдан, назарияни мустақил равишда ўрганишлари мумкин бўлади.

217
0
Ягона имтиҳон маркази

2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун А1 кичик тоифаси жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. 

Шунингдек, ушбу тоифани олиш истагида бўлганлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб мустақил равишда тайёрланиб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топширишлари мумкин.

A, B, C, D тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар А1 кичик тоифасидаги автотранспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқаришлари мумкин бўлади.

А1 кичик тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та электрон тест саволларидан бошқа тоифалардан фарқли равишда 18 та эмас, камида 16 тасига тўғри жавоб берган ҳайдовчиликка номзодлар назарий имтиҳонни топширган деб ҳисобланади ва амалий имтиҳонга қўйилади.

2026 йил 1 февралдан бошлаб А ва Б тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришлари мумкин бўлади.

Фақатгина мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларни тўлиқ ўташлари лозим. Ушбу маълумотлар электрон тарзда шакллантирилади.

217
0

Изоҳ