• 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:47

Тошкентда тунда дарахтларнинг кесилиши оқибатида етказилган зарар қарийб 1,5 млрд сўмга етди

Экологлар жами 174 та дарахт кесилганини аниқлади. Ушбу иш бўйича материаллар прокуратурага юборилди.

103
0
Экология вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Экологик назорат бўйича давлат инспекцияси ходимлари Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб, автомобиль йўли ёқасида 174 туп дарахт ва буталар кесилгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 1 млрд 460 млн 952 минг сўмни ташкил этган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти вазиятни назоратга олган. Инспекторлар томонидан тўпланган барча материаллар қонунда белгиланган чораларни кўриш учун прокуратура органларига юборилган.

Маълум қилинишича, ҳокимлик томонидан кесилган дарахтларнинг ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши маълум қилинган.

Аввалроқ, 24 октябрдан 25 октябрга ўтар кечаси мораторий бузилгани ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар 620 млн 472 минг сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

103
0

Изоҳ